Click for latest discussions

Шайтоннинг шохи булмас

Автор Ustoz | в Uncategorized | May 13th, 2008
метки: нет меток

Ваъдабозлик одати,
Тубанлик саодати,
Кахру газаб иллати,
Тайини йук миллатин.

Булдингиз деб мустакил,
Узбегимни килди кул.
Худосидир унинг пул,
Танлагани ёлгон йул.

Илон ёгин ялаган,
Ёш-карини алдаган,
Юртни хеч уйламасдан,
Бойлигини талаган.

Нишони йук кур мерган,
Нарвонсиз юлдуз урган,
Зурман деб кукрак керган,
Шайтонга хам дарс берган.

Кон ла салтанат курган,
Тахт учун халкни кирган,
Амалдорларни урган,
Кушнилардан юз бурган.

Халкнинг ярми ялангоч,
Кийим топса корни оч.
Зодагонлар эса тук,
Очлар билан иши йук.

Жужа бирдай тирик жон,
Ватанда булмай имкон,
Топай деб бир бурда нон,
Таркалдилар хар томон.

Тугамас огир замон,
Халким кулликда хамон.
Хаккин талаб килган он,
Дарё булиб окар кон.

Иттифокликни бузган,
Дустлик риштасин узган.
Кабих режалар тузган,
Якинларга чох казган.

Кариб куйилмай сукир,
Куринганни бир чукир.
Тинимсиз такал тукир,
Хур хаётдан ваъз укир.

Шайтоннинг шохи булмас,
Инсоф, виждонни билмас.
Фиску фасодин куймас,
Кузи бойликка туймас.

Юсуф жума камокка жунатилди

Автор Erkin | в Аччик хакикат, Шахсий фикр, Сиёсат | May 10th, 2008
метки: нет меток

Бухоро тумани суди вакиллари яқинда қамоқ жазосига ҳукм қилинган таниқли шоир Юсуф Жума Навоийдаги қамоқхонага юборилишини билдирди. Бу ҳақда “Озодлик”ка шоирнинг яқинлари маълум қилди.

Шоирнинг тўнғич ўғли Алишер Жумаев “Озодлик” мухбири билан суҳбатда отасининг аҳволига оид сўнгги маълумотларни айтиб берди.

“2 май куни қариндошларимиз Бухоро вилояти суди биносига бориб, Бухоро тумани суди судьяси Шуҳрат Камоловга учраган ва дадамнинг апелляция шикояти нима бўлаётганини, қачон кўрилишини сўраган. Бунга жавобан Ш. Камолов ҳеч қандай апелляция суди бўлмаслиги, чунки шикоят аризаси ёзилмагани, суд қарори кучга кириб, дадам Навоий шаҳридаги қамоқхонага юборилишини билдирган. У ҳозир бу ҳақдаги ҳужжатлар тайёрланаётганини айтган”, - деди Алишер Жумаев.

У отаси юборилиши айтилган ! Навоий қамоқхонасидаги вазият ўта оғирлиги, бу шоирнинг соғлиғига салбий таъсир этиши юзасидан хавотир билдиради.

“Навоий зонасидаги вазиятни ўргандик. У ерда ишлаётганларга нисбатан қийноқлар бўлар экан. Ҳатто у ерда илгари ўлимга ҳукм қилинганларни суд ҳукми эълон қилингандан кейин ҳам цемент заводига киритиб ишлатишар экан. Ўша у ерда улар ўлгунича ишлар экан. Бу ерда ҳам дадамни цемент заводида ишлатиб, жисмонан йўқотишга ҳаракат қилишаётган бўлиши мумкин”, - дейди Алишер Жумаев.

Ҳозир Канадада яшаётган ўзбекистонлик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров Навоий қамоқхонасида 7 кун бўлганини эслар экан, у ердаги шароит борасида гапириб: “Мен Навоийдаги 64/29-қамоқхонада ўтирганман. 7 кунгина ўтирдим. Қамоқхоналардан чиқиб, ўша ерга олиб боришди. Қийноқлар машинадан тушаётган пайти! нгиз бошланади. Машинадан тушаётган пайтингиз қабул ! 79;илиш маросими бўлади. Уни “ломка”, дейишади. Ўша ичкариги хонагача қатор турган милиция ходимлари таёқ билан уриб олиб киради. Ичкарида янада кучли қийноқлар давом этади. Бу ишлар одамни синдириш учун қилинишини тушундим. Карантини бор, 10 кун-икки ҳафтагача чўзилади. Ўша икки ҳафта ичида инсон тинмай қийноққа солинади”, - деди. (more…)

Орзу ва армон

Автор Ustoz | в Шеърият | May 10th, 2008
метки: нет меток

Ватан булиб мустакил,
Калблар гурурга тулди,
Энди биз булмасмиз кул,
Орзулар ижоб булди.

Уз эгасин топар ер,
Не эксак халкникидир.
Колхоз урнида фермер,
Халол топган нонин ер.

Мажбуран экмай пахта,
План топширмай сохта,
Ишимиз килсак пухта,
Мул булади омухта.

Она юртим ободон,
Уз уйимда узим хон,
Хирмон тула олтин дон,
Тукин булар дастурхон. (more…)

Андижон

Автор Ustoz | в Шеърият | May 10th, 2008
метки: нет меток

Заминингда дарё булиб окди кон,
Карилар, аёл, болалар бир бурда нон
Талаб килиб чикканда саклаб жон,
Жаллодлар укидан кочди хар томон.
Нега йигламайсан ахли Андижон?

Шахидларни ёдлаб мотамда жахон,
Хамманинг юрагин эздинг Андижон!
Гамингни унутдинг, кулингда кетмон,
Нега бугун котил уйингда мехмон?
Нега йигламайсан ахли Андижон?

Газабдан кабрида ётолмас Бобур,
Тирилса ор килиб яшолмас Бобур.
Багрим тилиндику, Мухаммад Юсуф,
Урнинг билиндику, Мухаммад Юсуф.
Нега йигламайсан ахли Андижон?

Ўзбек қўлида пахта, ҳолланд бола эса велосипед билан туғилганми?

Автор Diyor | в Аччик хакикат, Шахсий фикр | May 8th, 2008
метки: нет меток

Айримлар айтадики, ўзбек қўлида бир ҳовуч пахта билан туғилган, озгина наф кўрган кишисининг тагига ўша пахтасини қўйишга интилади.Ростдан ҳам шундайми?

Атрофга қарайман.Ўзбек миллатдошларимга назар ташлайман.Улар айтаётган сўзлар мағзини чақишга ҳаракат қиламан ва афсуски ўша “пахта билан туғилади қўлида” деган гап ўз исботини топгандай бўлади.Лекин ҳаммаси эмас албатта, аммо кўпчилиги…

Гўёки ҳақ фикр айтмоқчи бўлса ҳам албатта пахтага ўрашни унутмаган оддий одамларни қўяверинг…Ҳа, нимасини айтасиз улар орасида гўё доҳийлар бор.Ўша доҳийлари ҳам пахта билан юради ҳамиша назаримда.Нафақат юради, балки ўша қўлидаги пахта билан ётади, туради шекилли.Озгина манфаат кўрса бўлди чопиб бориб пахтани қўяди.

Йўқ, ундай эмас деманг илтимос.Чунки буни ҳар куни , ҳар дамда гарчанд пахта қўювчиларга сезилмасада атрофдагилар яққол кўриб туришибди. (more…)

Хўроз ва Кўппак

Автор Erkin | в Аччик хакикат, Хангомалар | April 27th, 2008
метки: нет меток

Ҳайвонларнинг тилини тушунган Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ҳузурларига келган киши ёлвориб:
- Эй Аллоҳнинг Набийси, менга ҳайвонлар тилини ўргатинг. Мен уларни нималар ҳақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, ҳикматини тушунмайсан, дедилар. Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга ҳайвонлар тилини ўргатдилар. Мамнун ҳолда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Кучук ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан.
Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотади. Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшики ҳайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган ҳаёллар билан уйга қайтди.
Эртаси куни яна хўроз билан кучукнинг сўзлашувига қулоқ солди. Кучук хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди:
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. (more…)

Яна бир Нобел номзоди - Муътабар Тожибаева

Автор Diyor | в Аччик хакикат, Янгиликлар, Сиёсат | April 27th, 2008
метки: нет меток

Ўтаётган ҳафтада “Ўзбекистон виждон асирларини озод этиш қўмитаси” номидан Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари фаоли ва мустақил журналист Мўътабар Тожибоева номзодини Халқаро Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатиш ҳақида мурожаатнома тарқатилди. Қўмита раҳбари Баҳодир Номозовнинг шу муносабат билан менга ёзган хатида шундай фикрлар бор эди:

“Ҳурматли, Юсуф Расул! Бизнинг Муътабар Тожибаевани Халқаро Нобель Тинчлик мукофотига лауреатлигига кўрсатиш, уларга озодлик тилаб имзо тўплаш кампаниясини бошлаганлигимиз ҳақида, бизнинг мурожаатномамизни ўқиган бўлсангиз керак.
Шу боисдан биз яқин орада имзо тўплаш ташаббус гуруҳини кенгайтириш ниятидамиз.

Сиздан шу ташабус гуруҳига аъзо бўлишингизни сўраймиз ва имзо тўплашга ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз”.

Баҳодир Номозов ушбу кампаниядан мақсад нима эканлиги ҳақида ўз хатида батафсиз ёзганди.
Унинг айтишича имзо йиғиш кампанияси Мўътабар Тожибоевани қамоқдан озод этилишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Шу сабабли муражаатномага ватандошларимиз, мамлакатдан ташқарида яшаётган ўзга миллат вакиллари, оддий инсонлар ва айниқса, таниқли кишилар ўз имзоларини қўйсалар жуда катта савобли иш бўларди.

Албатта, Виждон асирларини озод этиш қўмитасининг бу ташаббусини барча миллатдошларимиз қўллаб қувватлайдилар деган умиддаман. (more…)

ЮСУФ ЖУМА:Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан?

Автор Erkin | в Аччик хакикат, Шеърият | April 27th, 2008
метки: нет меток

Мен ҳам бир дарахтман чинордан юксак
Зиндонда кўкардим, нечун кўрмайсан.
Ердан ер ҳаққимни бермайсан фалак
Кўкдан кўк ҳақимни нечун бермайсан.

Мени камситарлар чўп дейди чўплар
Дейдилар хаслар хас, хазонлар хазон.
Битта япроғимча келмайди кўплар
Бошимга тор келар поёнсиз осмон.

Ҳамон зиндондаман менинг еримда
Зарпечаклар ўсар, тиканлар ўсар.
Ўсдим руҳиятда, ўсдим шеъримда
Қуёшдан, тупрокдан тош девор тўсар. (more…)

Биз ким…

Автор Erkin | в Шеърият | April 11th, 2008
метки: нет меток

Сизларни этиборингизга Жаҳонгир Муҳаммаднинг каламига тегишли “Узбек узин узи ер” номли шеърни хавола этамиз. Буни укиб ё кулишни ё йиглашни билмайсан киши.

ЎЗБЕК ЎЗИН ЎЗИ ЕР

Тошканди эсанг магар,
“Қозоқ”, деган ном олдинг.
Самарқандда туғилсанг гар,
Бас, Тожик бўлиб қолдинг.
Аҳли Фарғона бўлсанг,
“Анди”, дерлар тап тортмай.
Хоразм элда ўлсанг,
Юз бурарлар тап ботмай.
“Бухоролик ман” десанг,
“Жугут”, дейдилар бешак.
Асли қишлоқдан эсанг,
Отинг қўярлар “Эшак”.
Наманган гар ватанинг
“Хунаса”, деб сўкарлар.
Ҳукм бўлса айтганинг,
Олдингда тиз чўкарлар.
Қора қирғиз ёт унсур,
Жиззах Гулистон учун.
Туркманнинг юзи қурсин,
Қарши, Андижон учун.
“Ё қўнғирот ё найман”,
Дерлар ул юклик учун.
“Ё эроний, ё ҳайман”,
Ҳақорат турклик учун.
Фитна уруғин сепиб,
Ука душман акага.
Дўсти дўстини тепиб,
Кўнгил берар такага.
Айрилганни айиқ ер,
Бўлинган ем бўрига.
Ўзбек ўзин ўзи ер,
Тош қалар сўнг гўрига.

Вашингтон, 2003 йил.

Шеър www.rizobek.ucoz.ru сайтидан олинди.

Шоир Юсуф Жумани 8 апрелда суд қилишмоқчи

Автор Diyor | в Аччик хакикат, Шахсий фикр, Янгиликлар, Сиёсат | April 7th, 2008
метки: нет меток

Бугун олинган маълумотга кура, Нобел мукофоти номзоди, таниқли адиб Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобурнинг суди 8 апрелда бошланар экан.

Шу муносабат билан воқеалар ривожига яна бир бор назар солиш ўринлидир.

2007 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Либераллар партияси Ислом Каримов номзодини президентликка қўйгач, 5 октябрь куни Юсуф Жумаев бу партияни Ўз ЖКнинг 159 моддаси билан айблаб судга берди.

Декабрь ойидан бошлаб диктатор Каримов истеъфоси талаб қилиб, пикет ўтказишга рухсат сўраб Қоракўл туман ҳокимияти ва Қоракўл туман Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилади.

Шундан кейин Юсуф Жумаевнинг ҳаётидан ўрин олган кундалик таъқиблар кундан кунга кучаяди.

2007 йил 6 ноябрь куни Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиевага Бухоро вилоят МХХ томондан Ўз ЖКнинг 159 моддаси билан жиноят иши очилади.

2007 йил 4 декабрь куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машрабни уйдирма айб билан иккинчи маротаба яна ҳибсга олади. Шунча таъқибларда ҳам ортга чекинмаган Юсуф Жумаев диктатор Каримов истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказишни бошлайди.

2007 йил 10 декабрь куни пикет кўча юришига айлантирилади. Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғли Бобур ва Қодирийлар Юсуф Жумаевнинг “Нексиа” русумли машинасида Каримов истеъфоси талаб қилинган плакатларни ёпиштириб олиб Бухоро вилоятининг учта туманида-Олот, Қоракўл ва Жондор туманларида кўча юришлари ўтказадилар.

2007 йил 10 декабрь куни кечқурун Юсуф Жумаевнинг уйига ИИБ, МХХ ва махсус қўшинлар ташланиб ўраб олинган уй ўққа тутилади. Бахтли тасодиф туфайли Юсуф Жумаев ва унинг оила аъзолари тирик қочиб қутулишга муваффақ бўладилар.

2007 йил 17 декабрь куни таъқиблардан қочиб келган Юсуф Жумаев унинг ўғли Бобурни Тошкент вилоятининг Янги йўл туманида Президент Хавфсизлик Хизмати ходимлари қўлга олади.

Ҳозирги кунда шоир Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғли (Машраб ва Бобур) ҳибсда.

Хотини ва яна икки нафар ўғли қочиб юришга мажбур бўлмоқда.

Бедил Турк.
www.turonzamin.com

Next Page »